Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2019, Тошкент вақти: 21:57

СУРХОНДАРЁ – “Қумқўрғон пахта тозалаш” АЖ бир миллиард сўмдан зиёд қарзини уч йилдан бери тўламаяпти”


ДЕНОВ. “Мен – О.Қодиров, Cурхондарё вилояти Денов туман Эзгу мақсад кўчаси 65-уйда яшайман. “Ибрагимов Шерали” хусусий корхонаси раҳбариман. “Қумқўрғон пахта тозалаш” АЖ корхонамиздан жуда катта миқдорда қарз, аммо қарзини 3 йилдан бери тўламай лақиллатиб келади. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди 2018 йил 26 октябрда пахта заводидан бизнинг корхонага 1 миллиард 81 миллион 13 минг 831 сўм асосий қарз, 2 миллион 702 минг 534 сўм ҳакамлик йиғими ва 16 минг сўм почта харажати ундириш ҳақида ажрим чиқарган. Аммо орадан шунча вақт ўтса-да, пахта заводи суднинг мажбурий ҳужжатини назар-писанд қилмаяпти. Оқибатда, биз ишчиларимизга бир неча ойдан бери ойлик тўлай олмаяпмиз, тадбиркорлик қарзларимизни ҳам узолмаяпмиз. Давлатдан қарз бўлсангиз, уйингиздаги кўрпагача олиб кетишади. Аммо давлат ташкилоти хусусий корхонага қарз бўлса, кўп эътибор берилмайди. Мутасаддилардан қонуний ҳақимизни зудлик билан ундириб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 22 май куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG