Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2018, Тошкент вақти: 07:20

КАТТАҚЎРҒОН. "Самарқанд вилоят, Каттақўрғон тумани Қиймадўз қишлоғидан ёзяпман. Қишлоғимиз йўллари абгор аҳволда, ақалли тош ҳам тўкилмаган. Зарафшон дарёсининг икки ирмоғи – Оқдарё ва Қорадарё ўртасида бўлгани учун ўтган йили бир неча хонадонни сел ҳам олди. Бир пайтлар, шўролар даврида ёрдамчи хўжалик бўлган қишлоғимиз мустақиллик йилларида абгор ҳолга келди. Ичимлик суви ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Сувни "качалка"дан ичамиз. Аслида у ичишга яроқсиз.

Маҳаллий раҳбарлар йўлни созлаб берамиз, дея ваъда қилган. Ўтган йили фермерлардан пул ҳам йиғишган. Бироқ амалда йўллар дабдала, машиналар юришга қийналади. Президент порталига ёзсак, келиб "ундай-бундай" деб бизни алдаб кетишади.

Қишда газ босими пасайиб кетиши ортидан Хатирчи тумани худудидаги қўриқ ерлардан юлғун ўриб келиб ёқамиз. Агар хатирчилик инспекторлар ушлаб олса, ҳолимизга маймунлар йиғлайди. Қишлоқда аҳоли йил сайин кўпайиб боряпти, лекин муаммолар ҳал бўлмаяпти..."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG