Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:44

САМАРҚАНД – “Қишлоғимиз давлат дастурига кирди, аммо барибир муаммолар ҳал этилмади”


КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Қоракўлча қишлоғидан ёзмоқдаман. Қишлоғимиз “Обод қишлоқ” дастурига киритилганидан хурсанд бўлган эдик. Аммо хурсандчилигимиз узоққа бормади. Дастурда белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилмади. Бизнинг қишлоқ қолиб қўшни қишлоқ обод қилинди. Қоракўлча қишлоғидаги трансформаторлар авария ҳолатида бўлатуриб қўшни қишлоққа янги трансформаторлар ўрнатилди. Биронта ҳам симёғоч алмаштирилмади. Чиқиндини олиб кетиш тизими яхшиланмади. Каттақўрғонга олиб борадиган асосий қатнов йўли таъмирланмади, йўналишга автобус қўйилмади. Ҳаёт-мамот масаласи бўлган ичимлик суви муаммоси ҳал этилмади. Маҳалламиз оқсоқоллари шу масала юзасидан ҳокимият мутасаддиларига мурожаат этса, “пул – давлатники, нима қилишни ўзи билади” деб таҳдид ҳам қилишди...”

(Бу хабар Озодликка 6 январь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG