Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 01:20

CИРДАРЁ – “Қишлоғимиз етим фарзанддек қаровсиз қолиб кетган”


ХОВОС. “Сирдарё вилоятиХовос тумани Бинокор қишлоғидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз туман марказидан 50-60 км узоқда. Аммо туман раҳбарлари бизнинг қишлоққа умуман эътибор бермайди, худди етим фарзанддекмиз!

Йўллар ёзда чанг, қишда шилта-шалаббо! Одамлар табиий газ нима эканини унутиб ҳам юборган. Бир замонлар гуриллаб ёнган газ печкаларимиз 10-12 йилдан бери нураб ётибди. Мактаб қишда совуқ, болаларимиз қийналиб кетди.

Ичимлик суви 15-20 йилдан бери умуман йўқ. Одамлар ифлос канал сувидан пақирларда ташиб ичишга мажбур. Қудуқларга тўлдириб олинадиган Зомин чучук сувининг баҳоси эса 35 минг сўмча. Канал суви болалар ва кексалар орасида касалликлар ортишига сабаб бўляпти. 4 йил олдин тоза ичимлик суви келтириш учун ҳаракат бошланган эди, афсуски, сувдан дарак йўқ.

Қишлоқ умуман обод қилинмаган, қақраб ётибди. Ваҳоланки, 8 км нарида Сардоба сув омбори қурилган. Бу ерлар туризм учун жуда қулай, ободмаскан бўлиши мумкин. Аммо бирор мутасадди келиб қишлоғимиз муаммолари билан шуғулланмайди. Ёшлар ишсиз, бирор маданий марказ йўқ.

Етим қишлоғимиз қачон обод бўлади? Дардимизни тинглайдиган раҳбарлар бормикан? Бинокор қишлоғимиз исмига муносиб бўлса эди!”

(Бу хабар Озодликка 27 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG