Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 12:52

ҚАШҚАДАРЁ – “Маҳаллий раҳбарлар юқорига қишлоғимиз ҳақида сохта маълумот бериб келмоқда” (ВИДЕО)


КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани Хўжаилмкони қишлоғи аҳолиси бир неча йилдан буён тоза ичимлик суви йўқлигидан азият чекиб келмоқда. 2018 йили давлат дастурига биноан 327,5 миллион сўм ажратилди, аммо барибир муаммо ҳал этилмади. Аҳоли ҳатто 150 минг сўмдан йиғиб берди, барибир натижа чиқмади. Бу борада юқори идораларга ёздик, аммо туман масъуллари юқорига сохта маълумот бериб уларни алдаб келмоқда.

Қишлоғимиз аҳли кўпдан буён қўлбола симёғочлардан фойдаланади. Туман электир корхонаси симёғочларни янгилаб беришга ҳам ярамаяпти.

Яна бир муаммо Хўжаилмкони қишлоғида бирорта маиший кўрсатиш шохобчаси йўқ.

Мутасаддилар қишлоғимиз муаммоларига эътибор қаратсин”.

(Бу хабар Озодликка 24 март куни келган.)​

Sizdan Telegram – “Маҳаллий раҳбарлар юқорига қишлоғимиз ҳақида сохта маълумот бериб келмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG