Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:16

Qoidalar


  1. Sizdan Telegram нима?
  2. Sizdan Telegramдан қандай ёрдам кутиш мумкин?
  3. Қандай қилиб, хабар жўнатиш мумкин?
  4. Қандай хабарлар жўнатиш мумкин?
  5. Хабар қандай кўринишда бўлиши лозим?
  6. Хабарга фото-видео илова қилишнинг муҳимлиги.
  7. Sizdan Telegramга хабар йўллаш хавфсизми?
  8. Sizdan Telegram шартлари қандай?
  9. Sizdan Telegram географияси.

1. Sizdan Telegram Озодликнинг энг оммабоп лойиҳаларидан бири. Лойиҳада муштарийлардан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Хабарлар Озодлик сайтининг ўзбек ва рус саҳифаларида, шунингдек, радионинг ижтимоий тармоқлар- Фейсбук, Одноклассники, Инстаграмдаги саҳифаларида эълон қилинади.

2. Sizdan Telegramда эълон қилинган муштарийларнинг шикоят ва мурожаатлари аксар ҳолларда маҳаллий ҳокимлик ва мутасаддилар томонидан ўрганиб, ижобий ҳал қилиш ҳолатлари бор. Озодлик жўнатилган хабарларни саралаб, эълон қилади, лекин муаммоларни ҳал бўлишига кафолатни зиммасига олмайди.

3. Хабарларингизни Telegram, WhatsApp тармоғидаги +420 724 971 539 рақамига йўллашингиз мумкин. Шунингдек, ozodlikmail@gmail.com электрон почтасига жўнатишингиз мумкин. Озодликнинг Фейсбук, Одноклассники, Инстаграмдаги саҳифалари орқали ҳам хабар йўллаш имкони мавжуд.

4. Ўзингиз гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисалар ёки дуч келаётганингиз муаммоларни йўллашингиз мумкин. Хабарларингиз ўзбек ва рус тилларида бўлиши мумкин.

5. Жўнатаётган хабарингизни батафсил ёзишингиз лозим. Хабар нима ҳақида, воқеа қачон, қаерда содир бўлгани акс этиши керак. Манзилни кўрсатишни унитманг. Зарур ҳолатда сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни кўрсатганингиз маъқул. Телефон рақамингиз ва истамасангиз исм-шарифингиз ошкор қилинмайди.

6. Йўллаётган хабарингизга фото ёки видео илова қилсангиз унинг таъсири тезроқ ва кучли бўлиши мумкин. Фото ёки видеога олаётганингизда унинг сифатига аҳамият қаратишни унитманг. Истагингизга кўра, Озодлик тасвирдаги шахсни ошкор қилмаслик учун унинг овози ва юзини ёпиши мумкин.

7. 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. Агар хоҳламасангиз, исм, шарифингиз эълон қилинмайди, фото ёки видео тасвирдаги шахснинг овози ва юзи ёпилади.

8. Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир. Шубҳали хабарлар Озодлик томонидан қўшимча ўрганилиши мумкин. Sizdan Telegram лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

9. Sizdan Telegram лойиҳасига дунёнинг исталган бурчагидан хабар йўллашингиз мумкин. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг энг чекка қишлоқларида яшовчи муштарийлар ҳам иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG