Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:25

CАМАРҚАНД – “Шамолда чанг ютамиз, ёмғирда лойга ботамиз”


CАМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Амир Темур кўчасида кўп қаватли турар-жой биноси қурилишида оддий хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаяпти. Қурилиш ҳудуди бир томони очиқ, чуқурга ёш болалар тушиб кетиши мумкин. Шамолда чанг ютамиз, ёмғирда лойга ботамиз. Мутасадди ташкилотлар эса кўриб кўрмаганга олади. Қурилиш ташкилоти бу уйни 3 йилча олдин бошлаган ва аҳолини 1 ой ичида рози қилиб кўчиришни ваъда қилган. Аммо мана 3 йилки, бу кўчада яшовчилар на қолишни, на кетишни билади. Аҳоли пул йиғиб йўлни таъмирлаганди, аммо қурувчилар яна ҳамма ерни расво қилиб ташлади. Хоҳлаган вақтлари ишлашади, баъзида ярим кеча оғир техника овозидан уйғониб кетамиз. Хўш, бу каби ҳолатлар учун ким жавобгар? Қурилишни ким тартибга солади?”

(Бу хабар Озодликка 16 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG