Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Фарзандларимиз ўйнаши учун қурилган майдончани бузишмоқда"

"Мирзо Улуғбек туманида ўз ҳисобимизга қуриб чиройли қилган кўчаларимизда бузиш ишлари амалга оширилмоқда. Деразаларимизнинг тагидан машиналарнинг мунтазам қатнови учун йўл қурилар экан.

Фарзандларимиз ўйнаши учун уй олдидаги кичкина майдончани ўраб, жой қилган эдик. Келиб бузишмоқда, атрофда эса бирорта ҳам талабга жавоб берадиган ўйингоҳ мавжуд эмас.

Қорасув 1/18 да уй олдини "ноқонуний қурилма", деб бузмоқда. Академиядан то Қорасув 1-мавзесигача ҳамма уйларнинг олдидаги қурилмалар қоларканда, лекин айнан 18-уйнинг олди бузиб ташланармиш. Сабабини сўрасак, ноқонуний қурилганмиш. Қорасув 2/31 уйнинг олдида катта майдон ўралган ва қурилмалар ҳам бор. Демак, қолганлар қонунийми? Шуни аниқлаштириб беришини сўраймиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG