Линклар

"Ҳокимнинг ноқонуний қарори билан ҳимоя ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимнинг ноқонуний қарори билан ҳимоя ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда"

"Биз Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманиданмиз. 2016-йилда намунавий уй олган эдик. Биз Тўрткўл тумани Пахтачи ОФЙ Баҳор массивидаги 54-уйда яшаймиз.

Уйимиз Калтаминор каналининг бўйида жойлашган. Унинг шарқ томони ташландиқ бўлиб ётган эди. Ўша қисмини ободонлаштирмоқчи эдик. Туман ҳокимига мурожаат қилдик, аммо у ерни ободонлаштиришга ва дарахт экишга рухсат беришмади. Айнан шу канал билан уйимизнинг орасидаги 40-45 метрлик майдон ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. У ерда умуман ҳеч нарса қуриш ва қилиш мумкин эмас.

Лекин, ҳокимнинг ноқонуний қарори билан у ерда ҳозир қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Таниш-билиш орқали ҳокимнинг рухсатини олишган. Қурилиш умуман мумкин эмас. Бу ҳақда мутахассисларнинг хулосасини ҳам олганмиз. Аммо, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаяпти".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG