Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 13:07

"Кимдир машинамга доим бўёқ сепиб кетади, милициянинг эса иши йўқ"


ТОШКЕНТ - "Мен Юнусобод 8-мавзесида яшайман. Йўлакка кириш жойини ободонлаштирган эдим. Баъзи бир кўролмаган қўшнилар мен ободонлаштирган жойга ҳар хил чиқиндиларни ота бошлади. Бошида бунга эътибор қилмадим. Ундан сўнг шахсий автомашинамга краска, тухум ёки йод ота бошлади. Бу ҳолатдан норози бўлиб, участка нозири ва ИИБ хизматига арз қилдим. Улар менга "кузатув камерасини ўрнатинг, шунда топиб берамиз", дейишди. Ҳеч қандай иш кўрмасдан, ишларни ёпиб юбораверишди.

Шундан сўнг кузатув камерасини ўрнатдим. Лекин, кўп ўтмай, ИИБ бошлиғи шахсан ўзи келиб, камерани олиб ташлашни буюрди. Кемарани олиб ташлаганимдан сўнг, яна қўшним автомашинамни йод билан "безаб" ташлади. ИИБ бошлиғи: "Мен жавоб бераман, ҳеч нарса бўлмайди", деганди. Энди ёнига борсам, "мен ҳеч нарсани билмайман", деяпти. Участка нозири эса "ишни ёпиб юбораман, мен ҳам бошлиғим буйруғини бажараман", деди.

Агар камерани олиб ташлаш бўлса, бошлиқ келади, аммо жиноят содир этилса, ҳеч ким келмайди. Бизнинг ИИБ ходимларимиз оёғи, президентимиз айтганидек, ердан узилиб қолган. Порталга ҳам мурожаат қилдим, аризам яна ИИБ бошлиғи қўлига келиб тушади. У бўлса, ишни ёпиб юбораяпти".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG