Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:56

"Ҳокимиятнинг 1 ой аввал қӯйган қувури ёрилиб, аҳоли умуман сувсиз қолди" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Ҳокимиятнинг 1 ой аввал қӯйган қувури ёрилиб, аҳоли умуман сувсиз қолди"

"Мен сизга Янгийӯл туманидаги "Ишчилар шаҳарчаси" маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалладошларимнинг номидан ҳам мурожаат қилмоқдаман.

Кӯчамиздаги магистрал қувури ёрилган. Аҳоли 2 кундан бери сувсиз ӯтирибди. Янгийӯл сув таъминоти идопаси бизнинг мурожаатларимизни эътиборсиз қолдирди. Ҳеч ким келиб, қувуримизни таъмирлаб бермади. Энг қизиғи, бу қувур атиги бир ой олдин янги ӯрнатилган эди. Буни ӯрнатиш учун нималардан ӯтмадик. Бутун маҳалла аҳолисидан имзолар йиғиб юрдик. Охири, шу 200 метрлик қувурни келиб алмаштириб берди. Йӯлларни қазиб, умуман ёпиб ташлаган эди. Одамлар 2 ой қийналди. 2 ой ичида 2 қария шу қазилган чуқурга тушиб кетди.

Айни пайтда таъмирлаш ишлари тугатилган, аммо йӯлни қандайй аҳволда қолдирганини бир кӯринг. Ахир бу бизнинг ягона йӯлимизку. Қариялар юради бу йӯл билан. Болалар ҳам мактабга шу йӯл билан юришга мажбур. Ёмғир еғса, умуман ӯтиб бӯлмайди. Қор еғганда нима бӯлишини энди ӯзингиз тасаввур қилинг".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG