Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2018, Тошкент вақти: 01:05

ҚАШҚАДАРЁ – “4 қишлоққа хизмат кўрсатадиган врачлик пункти 8 йилки авария ҳолатида”


​КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани Шўробсой маҳалласидан мактуб йўлламоқдамиз. Тўртта қишлоққа хизмат кўрсатадиган врачлик пункти 2010 йилдан бери авария ҳолатида. Аммо бунга маҳаллий раҳбарлар умуман эътибор бермаяпти. Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш ишига туман ҳокими қараши керак-ку!

Қолаверса, ҳудудимизда сув муаммоси ҳам бор. Маҳаллий телевидение мухбири келиб вазиятни ўрганди, аммо негадир лавҳа эфирда берилмади. Афтидан, маҳаллий раҳбарлар бунга тўсқинлик қилган.

Ушбу мактубни ёзишимиздан мақсад шуки, буни ўқиб, туманимизнинг мудраб ётган раҳбарлари шояд уйғонса!”

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG