Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:05

ФАРҒОНА – “Иссиқ кунларда кўчамизни каламуш ва дайди итлар босиб кетади”


РИШТОН. “Фарғона вилоят, Риштон туман, “Гумбаз” МФЙ Шодлик кўчасида яшовчи 60 дан зиёд хонадон номидан мактуб йўлламоқдамиз. Кўчамизнинг қоқ марказида туман “Тайёрловсавдо”га қарашли кушхона мавжуд. Ушбу мол сўйиш пункти атроф-муҳитнинг экологик ҳолатига жиддий зарар етказмоқда. Ҳаво исиган вақтларда ҳудудни пашша, ҳар хил ҳашаротлар, каламуш, дайди итлар босиб кетади. Бу эса одамларга катта хавф туғдирмоқда. Бу масала юзасидан 10 йилдан буён ҳокимият, ветеринария, СЭС, прокуратурага мурожаат этамиз, аммо натижа йўқ. Кушхона нега кўчирилмаяпти? Ё ундан бирор масъул раҳбар чўтал олиб турадими?!”

(Бу хабар Озодликка 27 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG