Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:53

ТОШКЕНТ – “Авария сабаб катта йўлга чиқадиган йўлаклар ёпиб ташланмоқда”


ЧИЛОНЗОР. “Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан ёзмоқдаман. Яқинда ушбу йўлда рўй берган аварияда бир аёл вафот этди. Шундан кейин қатнов йўлига чиқадиган барча йўлаклар ёпиб ташланмоқда. Пиёдалар учун кўприк анча узоқда, қолаверса, ёши катталар зинадан чиқиб тушишга қийналади. Менимча, аварияда ҳалок бўлган аёл ҳам шу сабаб машина йўлидан кесиб ўтишга мажбур бўлган.

Йўл ёпилгани сабаб дўконларга мижозлар ҳам келмай қўйди, бундан эса тадбиркорлар норози! Ушбу светофорда пиёдалар ўтиш йўли очишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG