Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:52

"Президентимиз жон куйдирмоқда, туғруқхонада эса порахўрлик авжида"

​"Мен Жиззахдан ёзяпман. 7 декабр куни Жиззах вилояти туғруқхонасида фарзандлик бўлдим. Президентимиз шунчалик жон куйдириб, туғруқхоналарнинг шароитини яхшилашга, врачларни пул (пора) олишини йўқ қилишга ундаётган бўлса ҳам, ўзгариш ҳали ҳам йўқдек. Кутишхонаси совуқ, одамлар иложсизликдан зўрға чидайди. Бу етмагандай виждонсиз врачлар очиқчасига пул сўраяпти.

Кўп жойларига камера ўрнарилган лекин четроқ камера йўқ жойларда ўшанча берас деб туриб олади. Ўзимиздан бунақа дори ишлатдик унақа дори ишлатдик деб яна пул олади. Дорилар қиммат бир амал дори оберасиз фарзандингиз, аёлингиз учун лекин врач хамшира пул сўрагани ортиқча. Улар гўёки маош олмайди беморни пулига қараб қолгандай. Қачон роддомда ишлайдиганларга инсоф бераркан-а?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG