Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Коллежимизга рўмолда кириш тақиқланган, қизлар рўмолни ечиб киради"

"Олмазор касб-ҳунар коллежидан ёзмоқдаман. Мана неча йиллардан бери бу коллеж директоридан ўқитувчиларигача тортиб, рўмолликларни кўргани кўзи, отишга ўқи йўқ! Рўмолда кириш тақиқланган. Рўмол ўраган қизлар рўмолни ечиб киради.

Шунга қарамай булар эрталаб эшик олдида туриб, ҳамма кизларни бирма-бир текшириб, киргазади. Сумкасини текширади. Рўмол чиқиб қолса, тамом. "Нега рўмол ўрайсан", деб, бақир-чақир қилади. Ваҳоланки, рўмолини ечиб кираетган бўлса ҳам, булар шундай муаммо қилмоқда. Рўмолликларга жиноятчига қарагандай муомала қилишади. Рўмол ўраган қизларни ота-оналарига телефон қилиб, "қизингиз рўмол ўрайди, нега ўратиб қўйдингиз, нега узун юбка кияди, қизингизни рўйхатга олиб, маҳаллага топширамиз", деб дўқ-пўписа қилади.

16 мингга яқин учётда турган диндорлар учётдан чиқарилган бир пайтда, буларни қилаетган ишини нима дейиш мумкин? "Рўмол диний кийим эмас", деб, диний назоратдагилар айтишмаганмиди? Виждон эркинлиги, шахс эркинлиги қани? Қизларнинг ташқарида нима кийиб юриши билан буларнинг нима иши бор?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG