Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2018, Тошкент вақти: 01:04

АНДИЖОН – “Samsung ширкати мижозларга ваъда қилган хотира карталарини ҳалигача бермади”


АНДИЖОН. “Samsung бренди жорий йил 20 августдан 20 сентябргача Андижонда акция ўтказди. Акция шартига кўра, ширкатнинг A8, S9 каби янги моделларини сотиб олган мижозларга 32 гб ўлчамдаги (S9 модели учун 256 гб) хотира картаси совға тариқасида берилиши керак эди. Мен ҳам 3 сентябрь куни Андижон шаҳридаги “Холис” савдо мажмуасидан Samsung А8 (2018) моделини сотиб олдим. Сотувчи йигитлар телефон қутиси ва рақамларини рўйхатга олишди. Хотира карталари 3-4 кунда келиши ва дарҳол тарқатилишини маълум айтишди. Мен 6-7-навбатга ёзилдим. Мендан кейин тахминан 30-40 дақиқа ичида яна ўндан ортиқ мижоз ёзилди. 14 октябрь ўтган бўлса-да, ҳалигача акцияда ваъда қилинган хотира карталари берилмади. Ширкат ажратган карталар ўзлаштириб юборилганми? Ёки компаниянинг ўзи ушбу алдовни амалга оширганми? Мутасадди органлар ушбу ҳолатга эътибор қаратишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни юборилган. Sizdan Telegram рукнида чоп этилган муштарийнинг мурожаатини ўрганиш учун ва бу воқеага ўз муносабатини билдириш учун Озодлик Samsung компаниясига ҳам платформа беришга тайёр)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG