Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram"да чоп этилгач: "Чинобод санаторийси" узр сўради

"Чинобод санаторийси" маъмуриятидан келган хатни эътиборингизга таҳрирсиз, имло ва пунктуациясини сақлаган ҳолда ҳавола қиламиз:

"Озодлик радиоси" таҳририятига:

Интернет тармоғида "Йўлланмаси 1 140 000 лик санаторийда яна 60 000 тўлаттиришди" мавзусида берилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

1 140 000 сўм - "Чинобод санаторияси" АЖда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаси нарҳи бўлиб, бир кунга 95 000 сўмни ташкил қилади ва ўз навбатида бир кунлик ётоқ ўрни, уч маҳал овқатланиш, даволаш ва физиотерапия муолажалари ва дори-дармон, ҳамда маданий тадбирлар ҳаражатларини ўз ичига олади;

"Чинобод санаторияси" АЖда соғломлаштирилиш учун бериладиган режали йўлланма ва курсовка бланкаларида "муддати икки ойдан ошмаган санатор-курорт картасини кўрсатиш шарт" деб ёзилган эслатма берилган. Соғломлаштиришга келаётган шаҳс, ўзининг яшаш жойидаги амбулатор-поликлиника муассасасидан ушбу санатор-курорт картасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириши мумкин;

"Чинобод санаторияси" АЖга соғломлаштирилиш учун республикамизнинг турли ҳудудларидан келган, лекин санатор-курорт картаси бўлмаганларга қулайлик яратиш, сарсонгарчилик ва қўшимча ҳаражатларни (йўл, транспорт) олдини олиш мақсадида, санаториянинг пуллик хизмат бўлимида санатор-курорт картани расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматлар ташкил этилган бўлиб, ушбу хизматларнинг нарҳи 60 000 сўм этиб тасдиқланган;

санатор-курорт картани расмийлаштириш жараёнида бир кишига УТТ, ЭКГ, лаборатор текширувлар учун ўртача 35-45 дақиқа сарфланиши сабабли, навбат кутиш ҳолатлари юзага келади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, юзага келган ноқулайлик ва камчиликлар учун "Чинобод санаторияси" АЖ маъмурияти соғломлаштирилувчилардан узр сўрайди ҳамда бу каби ноқулайликларни келгусида келиб чиқишини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўради".

P.S. Озодлик мухбири бу баёнот юзасидан, қўшимча маълумот олиш учун, "Чинобод санаториqси"га қўнғироқ қилди. Аммо, "Чинобод санаториqси" маъмурияти телефон гўшагини кўтармади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG