Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 16:00

ФАРҒОНА – "Cаратон азобидан буткул фориғ бўлишда ёрдамингизга муҳтожман"


ФАРҒОНА. "Мен – Саодатхон Қорабоева, 1983 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилганман. 2008 йил менга кўкрак саратони ташхиси қўйилгач, турмуш ўртоғим воз кечиб кетган. 12 ёшли қизалоғимнинг бахти учун шунча вақт саратонга қарши курашиб келмоқдаман. Бир неча жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Сўнгги операциямни Ҳиндистонда ўтказиш шифокорлар томонидан тавсия қилинганди. Kun.uz cайти ташкил этган хайрия акциясида юртдошларимиз фаол қатнашди. Аллоҳ барака бериб, 20 минг долларга яқин маблағ йиғилди ва зудлик билан Ҳиндистонга жўнадик. У ерда 13 соатлик жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Яқинларимнинг айтишича, операция жуда мураккаб кечган. Амалиёт давомида саратон тугунлари олиб ташланган. 5 та касалланган қовурғам кесилган. Аввалги жарроҳлик амалиётларимда олиб ташланган кўкрагим териси оёқ-соним қисмидан олиниб қопланган. Ўпкам зарарлангани сабабли керакли муолажа қилинган. Узоқ муддатли жарроҳлик амалиётидан сўнг касалликдан деярли 80 фоизга қутулдим. Лекин мутахассислар даволаниш тўлиқ тугамагани, яна Ҳиндистонга қайтиб боришимиз лозимлигини айтишди. Чунки саратон тугунлари олиб ташлангач, ўша жой нур ёрдамида муолажа қилиниши керак экан. Акс ҳолда жарроҳлик амалиётлари беҳуда кетиши мумкин экан. Кейинги босқич учун 10 минг доллардан ортиқ маблағ талаб этилмоқда.

Бир ярим ойдан ошди, етарли маблағйиғилмагани ва имконимиз йўқлиги сабаб Ҳиндистонга боролмаяпмиз. Менинг сўнгги умидим аввало Аллоҳдан, сўнгра саховатли инсонлардан. Азоблардан қутулишим учун холис моддий кўмак берсангиз, мингдан-минг рози бўлар эдим.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

"Агробанк" пластик картаси: 8600 0423 1682 4332

Хориждан банк орқали маблағ юбормоқчи бўлганлар учун:

KORABOEVA SAODATKHON ORTIG'ALIYEVNA

Паспортим рақами: AA 1137328

Мурожаат учун телефон рақамлари:+99897 596-45-25, +99891 673-45-25;

Манзил: Фарғона шаҳри Абдулла Қаҳҳор, 3/3.

Россиядаги саховатпеша юртдошларимиз учун Сбербанк карточкаси:

4276 3800 9770 5557

Qiwi: +79267026090

Ҳисоб эгаси Улуғбек Маликовнинг рақами: +79267026090".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG