Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:56

"Электр тез-тез ўчаверса тадбиркорлик қандай ривожланади?"


"Электр тез-тез ўчаверса тадбиркорлик қандай ривожланади?"

"Тошкент вилоят, Бўка туманида электр тез-тез ўчади. Газ босими 0 гача тушиб кетади. Қўлбола газ тортувчи насос билан газ ёқсанг, тадбиркорлик қандай ривожланади? Тошкентда кийим-бош ишлаб чиқараман. Бўкада тадбиркорлик қилсам дейман. Лекин, тикув машиналари компютерли бўлгани учун электр тез-тез ўчиб турса, куйиб қолади-ку?! Ишхонани қандай иситаман? Камига банкдаги оғирлик.

Ўзбекистоннинг ҳамма банкларида тадбиркорлар ва фермерларнинг махсус ҳисобларидан асосий ҳисоб рақамига пул ўтказгандагина дебет оборот хизмати олинади. Аммо бу дебет оборот деб айтилмайди. Топ-тоза талаш. Бу - шартномани очиқча бузиш дегани. Банкларни судга бериб, пулимни зўрға ундирдим. 8 ой умрим кетди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG