Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:53

ТОШКЕНТ – “Ангреннинг бир пайтлар мухлислар билан тўлган стадиони бугун майит чиққан ҳовлидек файзсиз”


АНГРЕН. “Тошкент вилоят, Ангрен шаҳридан ёзмоқдамиз. Ангренда футбол инқирозга юз тутаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар негадир эътибор қаратмаяпти.

Ангренда собиқ Иттифоқ даврида “Шахтёр” футбол клуби ташкил этилганди. Клуб Иттифоқнинг 2-лигасида ҳам ўйнаган. Ўша даврда стадион мухлислар билан тўлиб тошарди. Ўзбекистон мустақил бўлгач, 1997 йилда “Семурғ” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа олий лигага ҳам чиқди. Бундан ангренлик футбол ишқибозлари жуда хурсанд бўлгандик. Футбол меҳнаткашлар руҳиятига ҳам ижобий таъсир қилар, иш унумдорлиги ошар эди. Йиллар ўтиб “Семурғ” жамоаси тарқаб кетди. Мана, 20 йилки, футболсевар Ангрен шаҳри футболсиз яшамоқда. “Кимёгар” марказий ўйингоҳи ҳозир ташландиқ ҳолда, трибуна ўриндиқлари ўтин қилиб ёқилган. Бир пайтлар тўлиб тошган ўйингоҳимиз майит чиққан ҳовлидек файзсиз. Мутасаддилардан Ангренга яна футбол муҳитини қайтаришларини сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 ноябрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG