Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 06:00

ЎЗБЕКИСТОН – “Минг машаққат билан олган B1 сертификатимиз муддатдан олдин куйиб кетиши мумкин” (ВИДЕО)


ЎЗБЕКИСТОН – “Минг машаққат билан олган B1 сертификатимиз муддатдан олдин куйиб кетиши мумкин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00

ЎЗБЕКИСТОН. “2019 йил май ойида имтиҳон топшириб, инглиз тилидан B1 сертификати олдим. Лекин мен ҳозир коллежда 2-курсман, шунинг учун олий таълим муассасасига 2020 йилда топширишимга тўғри келади. Сертификатнинг амал қилиш муддати эса 2021 йил 18 июнга қадар. Мен топширмоқчи бўлган ОТМда инглиз тили 2-блокда. Айни шу 2-блок ҳақидаги қарор сабаб, биз каби талабаларнинг сертификати муддатидан аввал куйиб кетиши мумкин. Сертификат учун имтиҳон топшираётганимизда 2-блок ҳақида қарор чиқишига доир бирор гап йўқ эди. Сертификатга эришиш йўлимиз енгил бўлмади. Кўп сонли талабалар номидан 2-блок ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишларини сўраймиз. Истагимиз, минг машаққат билан олган сертификатимиз муддати бўйича ўтсин”.

(Бу хабар Озодликка 1 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG