Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:46

ЯНГИЙЎЛ - "Ўқитувчилар ўқувчилардан пул сўрайди, қоғоз олиб келишга мажбурлайди"


ЯНГИЙЎЛ. "Мен Янгийўл туманиданман. Коллежнинг 3-босқичида ўқийман. Янгийўл технология иқтисодиёт касб-ҳуннар коллежида шу ҳафтада сессиялар бошланди. Лекин кўпчилик ўқувчилар дарс қолдирган. "Отработка қиласан," деб реферат қилдиради. Ё бўлмаса оқ қоғоз олиб келишга мажбурлайди. Ёки охири пул сўрайди. Кўпчилик ўқитувчиларга "менинг берадиган пулим йўқ, шундай қўйиб беринг" десам, "йўқ," дейишмоқда.

Мен дарс қолдирмаганман, дафтарларим ҳам тўлиқ, дарсларга вақтида келганман. Лекин, энг бошида ўзлари "дафтарларингиз тўла бўлса, дарсга вақтида келсангиз баҳо олишда қийналмайсизлар," деб айтган. Улар сўраган пулни қаердан олай? Дадам чет элда ишласалар".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG