Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Бундай касалхонада даволангандан кўра¸ даволанмаган маъқул?

"Паркент туманида бундан 3 йил олдин янги шифохона ишга тушиши лозим бўлган эди. Бу йил ҳам ишга тушмайдиган кўринади, чунки март ва апрель ойларида ёққан ёмғирлар у ерда жуда кўп камчиликлар борлигини яққол кўрсатиб қўйди.

Халқ орасида касалхона кўчиши тўғрисида латифалар пайдо бўлди. Ҳозирда касалхона маъмурияти ва ҳисобхона янги бинода жойлашган, даволаш бўлимлари эса эски бинода. Орасидаги масофа 7 километр ташкил этади. Яъни даволаш бўлимидан бирор ҳужжат олсангиз, бу ҳужжатни имзолаш учун 7 километр масофани босишга мажбур бўласиз.

Бундан бир йил олдин жуда шов-шув билан Тошкент шаҳридан янги бош врач тайинланган эди. У киши 2016 йилдаги Мустақиллик байрамигача янги бинога кўчиб ўтиш тўғрисида маҳаллий матбуотга интервьюлар берган эди. Мана яна мустақиллик байрами келaяптику, бироқ аҳвол ҳамон ўзгармаган. Аҳоли сарсон бўлмоқда.

Паркент туман ҳокимининг эса ҳеч нарса билан иши йуқ. Куни ўтса бўлди, чунки муддати тугаса, бошқа туманга қўйилишини билади-да. Ҳозирги бош врач стоматолог, ёшлари 65 да. Шифохонанинг ҳисобхонасига кирсангиз, ишингиз битиши қийин, чунки бирорта олий маълумотли мутахассис йуқ.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган ўзгаришлар Паркентга ҳам келармикин? Ёш, ғайратли, юрагида ўти бор қанча кадрларимиз Тошкентда ишлаб юрибди. Балки шуларни қайтариш керакмикин? Ҳар ҳолда Паркент аҳолиси ўзгаришларни кутмокда.

Суратларда эски бинонинг 15 йилдан бери ишламайдиган иссиқхонаси, 15 йилдан бери сув қуйилман ҳовузи, нураётган болалар бўлими, яккаю-ягона водопровод тармоғи акс этган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG