Линклар

"Озодликка шикоят қилганимиздан кейин номига текшириб қўйишди, лекин..."


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Озодликка шикоят қилганимиздан кейин номига текшириб қўйишдию, ҳеч қанақа ўзгариш бўлгани йўқ"

"Биз бир гуруҳ Қашқадарё видоятидан нафақахўрлар ва туман жонкуярлари яна Ғузор туман Деҳқон бозори ҳақида ёзмоқдамиз. Сизга юборган деҳқон бозори расм ва видеоларимиз Озодликда чиққанидан кейин номига текшириб қўйишдию, ҳеч қанақа ўзгариш бўлгани йўқ.

Бизда асосан Ғузор тумани деҳкон бозорида бошқарув ажоддан-авлодга кўчиб келаётган тизим асосида иш олиб борилади. Бунга исбот, К.Т анча йиллар бозорни номига бошқариб келди, дарё ва жар атрофини ҳар бир қаричини ўз фойдасига ҳал қилиб сотди.

Айни пайтда эса КТ ўз укасига бозорқўмлик курсисини "совға" қилди. Бунақа мерос қоладиган "монархия" тизими ривожланиб бўлгандан кейин қанақа ижобий ўзгариш бўлсин...?

Биз яшаб турган Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳам Ўзбекистон
ҳудудида жойлашган. Республика бўйича қайси вилоят бозорига борсангиз, кўркам, обод, тараққиёт авж олиб ривожланаётганига гувоҳ бўласиз. Бизнинг Ғузор туманимиз деҳқон бозори замонадан анча ортда қолиб кетган.

Ҳеч қанақа стандартларга жавоб бермайди. Озиқ-овқат бозорида бозор маъмуряти биноси орқасидаги кийим-кечак дўконлари. Қолган барча қурилган дўконлар "авария" ҳолатида дарё бўйи, жар ёқасида жойлашган."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG