Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Солиқчи ва ИИБ ходимлари тадбикорларни ишлагани қўймаяпти"

​"Тошкент вилояти Ангрен шаҳри бозори ҳудудидан ташқарида жойлашган хусусий супермаркет биносида солиқ патенти бор, ҳужжатлари жойида бўлган тадбиркорларни солиқ инспекцияси ходимлари ва бозор участковойи зўравонлик йўли билан бир ҳафтадан буён азоб бермоқда.

Оғизларидан "қамайман, нарсаларингни мусодара қиламан, штраф ёзаман" дан деган таҳдидлар тушмайди. Ангрен деҳқон бозори 2016 йил 7 октябрда бузилади, бозорни янгилаймиз, деб халқни буюм бозорига кўчириб чиқаришган. Аммо жой камлигидан у ерга сиғмаган шунча тадбиркор кўчага чиқиб савдо қилишга мажбур бўлаяпти. Ҳамон бозор қачон бузилишию битишидан хабар йўқ.

Шароит бўлмагани учун тадбиркорлар хусусий жойлардан ижарага жой олиб, 100% ҳужжат билан ишлаб келаяпти. Аммо, солиқ инспекциясига "доля" берилмагани учун бозор участковойи ўз ходимлари билан тадбиркорларга дўқ-пўписа қилиб, ишлашга тўсқинлик қилмоқда. Ангрен деҳқон бозори ҳудудидан ташқаридаги тадбиркорлар азият чекмоқда. Қани эди шароит бўлганида бозорга кириб, ўз жойимизда савдо қилардик. Лекин шароит йўқ.

Ишлаш керакку, оиламиз бор. Болаларимиз боғчасига, ўзимизнинг еб-ичишимизга мажбур йўлга чиқиб бўлсаям ишлаяпмиз. Пул топиш керакку. Нима учун айнан хусусий жойдаги 100% ҳужжатли тадбиркорларнинг ишлашига имкон йўқ? Аммо бозор тратуарига 10-15 минг сўм бергин, ҳеч ким тегмайди. Кўчада мингдан зиёд одам бўлса керак, келиб кўрсангиз, ўзингиз ҳам амин бўласиз".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG