Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 10:54

ТОШКЕНТ – "Солиқ коллежи талабалари "йиғ-йиғ" иллатидан тўйиб кетди!"


ТОШКЕНТ. "Мен Тошкент Солиқ коллежи талабалари номидан мактуб йўлламоқдаман. "Йиғ-йиғ" иллатидан тўйиб кетдик. Ҳар ҳафта нимадир баҳона билан пул йиғишади: газета-журнал обунасига, китобга, металломга, мажбуран театрга тушишга, талабалар ётоқхонасига телевизор олишга...

Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аслида, коллеждаги шарт-шароит талабга жавоб бермайди. Кечирасиз-у, коллеж ҳожатхонаси антисанитария ҳолатида. Директорнинг маънавият ва маърифат бўйича ўринбосари сочи ўсган ёки форма киймаган талабаларни ҳам ички рўйхатга тиркамоқда. Ҳатто уларни уриб ҳақоратлашгача бормоқда. Талаба аҳлининг ҳақ-ҳуқуқи йўқми? Бизни истаган кўйга солиш мумкинми?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG