Линклар

"Мирзиёев "салласини олиб кел" деса, мулозимлар калласини олиб боришмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мирзиёев "салласини олиб кел" деса, мулозимлар калласини олиб боришмоқда"

"Мактаб директорларини ва ўқитувчиларни қачон тинч қўйишар экан? Мактабларда ишлайдиган барча ходимлар мол-мулк солиғини тезда тўлаши керак экан. Лекин, мол-мулк солиғини 2017 йилнинг 15 октябригача тўланадику. Учтепа туман Халқ таълим бўлими барча мактаб директорларидан кафолат хатини олмоқда.

Мирзиёев "салласини олиб кел" деса, мулозимлар "калласи"ни олиб боришмоқда. Бундай босим остида ишлаш жонга тегди. Учтепа туман Халқ таълим бўлими ходимлари мактаб рахбарларини эзиб ташламоқда.

Мактаб деган жой солиқ инспекцияси эмас-ку! Булар президент олиб бораётган ишга қарши иш қилмоқда. Ҳамма ўқисин Учтепа туман Халқ таълим бўлими ходимлари нима билан шуғулланаётганини".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG