Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:07

АНДИЖОН – “Тошкентдан келган комиссия солиқ идорасининг 15-20 фоиз ходимини имтиҳондан йиқитмоқчи!”


АНДИЖОН. “Андижон вилоят солиқ бошқармаси ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Тошкентдан шахсан давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов келиб, бошқармамиз ходимларини аттестациядан ўтказмоқда. Жами 701 нафар ходим имтиҳон топшириши керак экан. Аттестация холис ўтказилса-ку, эътироз йўқ. Аммо бошқарма бўйича 15-20 фоиз ходимни йиқитиш, 30-40 фоиз ходимни шартли ўтказиш, қолган 30-40 фоиз ходимларни эса тўлиқ ўтказиш режалаштирилган. Бари аввалдан белгиланган! Қўмита раиси ўринбосари ҳаммани имтиҳондан ўтказса, раис олдида очко ололмай қолади-да. 15-20 фоиз деганимиз бу 150-200 нафар инсон дегани! Хўш, нохолислик билан ўтказилаётган аттестациядан йиқилган шунча ходимнинг тақдири нима кечади? Уларнинг неча йиллик касбий фаолияти йўққа чиқадими? Оиласини қандай боқади улар?

Яқинда президент Андижонда 400 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз экани, 250 минг аҳоли эса чет элларда экани ҳақида танқидий фикрлар айтган эди. Солиқ бошқармасининг аттестациядан атайин йиқитилаётган ходимлари ҳам ана шу ишсиз аҳоли сафига қўшиладими?! Қўмитанинг бундай адолатсиз хатти-ҳаракатидан давлат раҳбарининг хабари бормикан?!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG