Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:16

ФАРҒОНА – “Солиқчилар дам олиш кунлари ҳам иш ва мажлисга чақирилмоқда”


ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти солиқчилари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг жорий йил 18 февралдаги 39-сонли буйруғига кўра ҳафтанинг якшанба куни барча ходимлар оила даврасида дам олишлари лозим. Раис ўринбосари Мирзиёд Маҳкамовнинг 2019 йил 15 июндаги 28-17369 сонли топшириғи билан ходимларга иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ортиқча топшириқ берилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Афсуски, бу топшириқ ва буйруқлар хўжакўрсинга чиқарилганга ўхшайди. Раҳбарият ходимларга дам олиш кунлари учун 4 млн. сўмдан 16 млн. сўмгача маҳаллий солиқлар йиғиш режасини бермоқда. Хусусан, Олтиариқ туман солиқ идораси раҳбари якшанба куни ҳам йиғилиш қилади, кеч қолган ходимларга эса кунлик 10 млн. сўмдан режа юклайди. Гап шундаки, яқин орада солиқ тизимининг янги структураси тасдиқланиб кучга киради. Унга кўра, раҳбар ходимларни қайта ишга олиш учун ўз тавсиясини бериши керак. Солиқ идораси раҳбари бундан фойдаланиб ходимларга “ҳали структара алмашсин, кўчада қоласан”, дея таҳдид қилмоқда.

Ходимларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган, қонунлар ва қўмита раҳбарияти буйруқларини писанд қилмаётган масъулларга ким чора кўради? Солиқ ходимларининг дам олишга ҳақи йўқми?!”

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG