Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:11

ФАРҒОНА – “Cолиқчилар маошидан болалар оромгоҳига мажбуран маблағ ушлаб қолинмоқда”


ОЛТИАРИҚ. “Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да солиқчилар тадбиркорларни Мўйноқ туманини ривожлантириш фондига 500 дан 1 миллион сўмгача маблағ ўтказишга мажбурлаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик.

Шундан кейин бу масала жимиб кетди. Энди эса солиқчиларнинг маошидан “Юлдуз” болалар оромгоҳига мажбурлаб ушлаб қолишмоқда. Битта йўлланманинг баҳоси –268091 сўм.

Тадбиркорлар, солиқ ходимлари, умуман, барча касб-кор эгаларини ваколатидан ташқари ишларга мажбурлаш, уларнинг маошига кўз олайтириш қачонгача давом этади?!”

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG