Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:17

АНДИЖОН – “Қаҳратон яқинлашиши билан юрагимиз безиллайди”


АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Ҳамид Ашуров кўчасида яшаймиз. Қиш қаҳратони яқинлашиши билан юрагимиз безиллайди. 2010 йилдан бери газ йўқ. Чироқ ҳам суткалаб ўчирилади. Бу етмагандек чиқиндини ҳам вақтида олиб кетишмаяпти. Кўча-кўйда ётган чиқиндини болалар титиб юрибди. Бирор касаллик юқмаса эди, деган хавотирдамиз.

Кўчамиз бир неча йил аввал асфальт қилина бошлади, аммо негадир ярми текисланди-ю, ярми расво ҳолда қолдирилди. Ҳудудимиздаги муаммоларни ким ҳал қилади?”

(Бу хабар Озодликка 20 ноябрь куни юборилган. ST даракчи ўз гапларини асослаш учун мурожаатига сурат илова қилган. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган Озодлик мобил мухбири томонидан юборилди.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG