Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бино сотиб юборилгани сабаб қишлоғимиздаги спорт зални бузишмоқда"

"Мен сизга Қашқадарё вилояти Косон тумани Халқобод қишлоғидан ёзмоқдаман. Қишлоғимиздаги спорт зални бузишмоқда. Қишлоғимиз ёшлари бу одамга "бузманг" дейишса ҳам, анча жой бузилиб бӯлди. Президент қабулхонасига ҳам мурожаат қилдик (мурожаат рақами: 238O45-s\17). Ҳозирча натижа йӯқ.

Бу спорт зал 2004 йилда ҳокимнинг 1543\06-сонли ва вазирлар маҳкамасининг 2002 йилдаги 374-сонли қарорларига асосан бизнинг қишлоғимизда қуриб берилган.

Бироқ, бу бинони Косон туман ҳокими бир одамга сотган. Вилоят ҳокими "бу бино жойида қолади, президентимиз болалар спортига катта эътибор қаратиб келмоқда", деб айтган эди.

Яна бир тадбиркор аёлга шу бинодан 3 та хона ажратилган экан. Уни ҳам мажбурий тартибда тортиб олишди. Бу кетишда, жуда катта жанжал бӯлиши аниқ!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG