Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 22:33

СУРХОНДАРЁ – "Тор кўнгилли беклар, Кенггузар аҳлига кенглик қилинг!"


СУРХОНДАРЁ. "Сурхондарё вилоят, Сариосиё туман, Кенггузар маҳалласи ёшлари учун спорт майдончаси ва футбол стадиони керак. Ёшлар келажагимиз, деб кўксимизга урамиз, аммо уларга ёрдам бериш керак бўлганда елка қисиб тураверамиз. Бу масалада мутасаддиларга мурожаат қилдик. Туман ҳокимлигидан келишди, аммо натижа бўлмади. Айтганча, қишлоқ ичидан ўтадиган йўл ҳам уяладиган аҳволда. Йўлни бутлаш, спорт майдончаси ва стадион қурилишида раҳбарлардан кўмак кутиб қоламиз. Шоир Турди Фароғийнинг машҳур сатрини сал ўзгартириб айтсак, "Тор кўнгилли беклар, Кенггузар аҳлига кенглик қилинг!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG