Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:03

"Военкомат ходими ҳужжатларимни ўзи йўқотиб, яна мени ҳақоратлади"


"Военкомат ходими ҳужжатларимни ўзи йўқотиб, яна мени ҳақоратлади"

"Мен Очилова Фануза Эркинжон қизи икки йилдан буён "военный билетим"ни ололмаяпман. 2015 йил вақтинча рўйхатда яшайдиган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Боровский номли тиббиёт коллежини битириб, ҳарбий ҳужжатимни олиш ва олий ўқув юртига ҳужжат топшириш мақсадида доимий рўйхатда турадиган Самарқанд вилояти, Нарпай тумани Оқтош шаҳар военкоматидаги ходимга тўлиқ равишда ҳужжатларимни топширдим. Лекин 2 йил турли баҳоналар қилиб, вақтни чўзди.

Кейин эса "ҳужжатингизни йўқотиб қўйдим" деб, тан олди. Кейин 2017 йил яна ҳужжат топширдим. Ўқиш ва ишга жойлашишим муаммо бўлаётгани тўғрисида ҳаммаси тўғриликча тушунтирилди. Бир икки ой давомида дадам военкомат ходимига ҳарбий билетни қилиб беришни талаб қилдилар. Лекин у "пахтадаман", деб турли важларни яна илгари сурди. Кейин бўлса "қўлингдан келганини қил, қаёққа борсанг бор, энди қилиб бермайман, б...дь", деб ҳақорат қилди. Ўзику касбига лоқайдлик қилиб ҳужжатларни йўқотган, камига яна бу ҳақоратлар. Нима булар ўз вазифасини бажариши учун албатта пора олиши керакми ёки тегишли жойдан тегишли гап эшитиши керакми? Оддий аҳоли адвокатлар аралаштириши учун анчагина пул керак.

Бу ҳар кимнинг ҳам чўнтагига тўғри келмайди ахир. Лекин нега ўз ҳаққимга эга бўлишим учун ёнимдан харажат қилишим керак? Бу ҳол қачонгача давом этади? Ўғил болалар ҳарбий билетни армиядан олади. Қизлар медколлеждан тиббий аскар деган ҳарбий билет олади".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG