Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:17

ТОШКЕНТ – "Менга қўполлик қилган фуқаролик суди ходими жазосиз қолмоқда"


ТОШКЕНТ. "Мен – Эркин Мақсудов, фуқаролик ишлари бўйича Сергели тумани ходимининг хатти-ҳаракати юзасидан мактуб йўлламоқдаман. Рафиқам билан ажрашишга қарор қилиб, ушбу масалада фуқаролик ишлари бўйича Сергели туманига мурожаат қилдик. Суд йиғилиши қачон ўтказилиши ҳақида менга хат ёки телефон орқали хабар беришмади. 2018 йил 10 май куни мен ишда эканимда бир аёл қўнғироқ қилиб, зудлик билан судга келишни талаб қилди.

Нега аввалдан билдириш хати юбормаганини сўрасам, "Биз юборганмиз, керак бўлса почтага бориб қидиринг!" деди қўполлик билан. Ўзини танитишини сўрадим, аммо исм-фамилиясини айтиш ўрнига яна қўрслик билан "Судга келинг, ҳамма саволингизга жавоб оласиз", деди. Даъво аризасини судья Э. кўрибди. Аммо мен табиийки, ишда бўлганим сабаб унда қатнаша олмадим. ЎзР Жиноят-процессуал кодексига кўра, судья суд йиғинини бошлашдан аввал иштирокчилар тегишли тартибда хабардор қилинганига ишонч ҳосил қилиши керак. Аммо судья Э.бу талабга риоя қилмасдан, менинг иштирокимсиз ўтган йиғилишда даъво аризасини рад этиш ҳақида қарор чиқарибди. Мен вақтида чақирилмаганим сабаб судда қатнаша олмадим ва ўз фикримни билдиролмадим.

Кейинроқ менга қўнғироқ қилиб қўполлик қилган аёл судьянинг ёрдамчиси эканини аниқладим. Ушбу ҳолат юзасидан Президент порталига ёздим. 20 кундан кейин шаҳар суди раиси имзоси билан жавоб хат олдим. Унда судьянинг ёрдамчисини жазолаш учун асос йўқлиги қайд этилган эди. Бундай ҳолатга 2011 йилда ҳам дуч келган эдим. Судья У. мени расман чақирмасдан жарима ундириш ҳақида сиртдан қарор чиқариб юборган эди. Судьяларнинг бундай хатти-ҳаракатига иккинчи бор дуч келаётгани сабаб ёзма тарзда мурожаат қилмоқдаман. Қонун ҳимоячиси бўлган суд идорасининг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан чора кўришларини сўрайман".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG