Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:53

СУРХОНДАРЁ – “25 марта ижроси тайинланган суд қарори қоғозда қолиб кетмоқда”


СУРХОНДАРЁ – “25 маротаба ижроси тайинланган суд қарори қоғозда қолиб кетмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:13 0:00

ТЕРМИЗ. “Мен – С. Шокирова, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Пенсионерман. Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ, жавобгар Д. Э., А. Н. ҳамда бошқалар Термиз шаҳридаги менинг қонуний мулким бўлган хонадонни бўшатиб беришлари керак эди. Мазкур уй-жой низоси устидан суднинг қарори кучга кирган ва ижро иши қўзғатилган. Ижрочилар томонидан ихтиёрий 5 кунлик муддат белгиланган. Аммо суд қарори, уч йилдирки, бажарилмайди. Бу масалада Мажбурий ижро бюросига бир неча марта мурожаат қилганмиз. Ҳолбуки, оддий фуқаро электр энергияси ёки газдан қарздор бўлса, унинг мол-мулкларини чирқиратиб олиб кетишмоқда.

Фуқаро Д. Э. ва унинг оила аъзоларига кўчада қолгани боис уйимизни фойдаланиб туриш учун бергандик. Афсуски, савоб, инсоф доим ҳам қадрланавермас экан. У ҳеч бир қонуний асоссиз, сохта олди-сотди қоғози билан мулкимизни эгаллаб олди. Хайриятки, суд ишни тўлиқ ўрганиб, фойдамизга қарор чиқарган. Лекин, юқорида таъкидлаганимдек, 3 йилдан бери суд қарори ижро қилинмайди.

Д.Э. ва ва унинг яқинлари бир неча адвокатлар ёллаб, Олий суд ва Бош прокуратурага шикоятлар ёзиб, уларни чалғитишмоқда. Ҳолбуки, 2016 йилнинг августидан бери 25 марта суд ижроси тайинланди. Ҳар сафар булар уйдан чиқмаслик учун бирор ўйин ўйлаб топишади.

Менинг мулким мамлакатимиз Конституцияси билан кафолатланган. Лекин уни тасарруф этишимда МИБ сансалорликка йўл қўймоқда”.

(Бу хабар Озодликка 12 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG