Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:26

НАМАНГАН – “Олий суддан ҳақсизликка барҳам беришини сўрайман”


ЧУСТ. “Мен – Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. 2017 йил 28 ноябрь куни вилоят ҳокимининг танлов комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимлиги 1926-сонли қарор чиқарди ва мен вилоят архитектура идораси тасдиқлаган смета бўйича қурилиш ишларини бошладим. Смета бўйича умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳадан 800 миллион сўмлик иш бажардим. Аммо қувончим узоққа бормади. Сабаби, тадбиркорлик ишимга қаршилик қила бошладилар. Қулоқ солмай қурилишни давом эттирдим. Аммо устимдан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза беришди. Суддан умуман хабарим йўқ эди. Суд мени чақирмасдан менга оид қарорни бекор қилибди. Бу етмагандек, Чуст туман фуқаролик судига бинони буздириш ҳақида даъво аризаси беришибди. Суд мен қурган 2 қаватли бинони буздириш ҳақида қарор чиқарибди. Мен ушбу ҳолатда ҳақиқатни бузилмоқда деб ҳисоблаб, Олий судга апелляция бердим. Олий суддан адолати қарор кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 24 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG