Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Сувимизни узиб, порталга шикоят қилган қўшни маҳаллага беришди"

"Мен сизга сув муаммоси ҳақида ёзмоқдаман. Энг қизиғи, Асака сув идораси ходимлари ҳар ой келиб, сувга пул йиғади. Бизда сув бир ой бўлдида, яна келмай қўйди. Кимдир қўшни маҳалладан сув масаласида президент қабулхонасига ёзганидан сўнг бизга берадиган сувни ўша маҳалла аҳолисига берадиган бўлди. Шундан бери бизнинг Новкан МФЙда сув танқислиги юзага келди.

"Сув келмаяпти" деб шикоят қилдик сув идорасига. Идоранинг ходимлари келдида, “ошиқча 10 минг сўмдан йиғиб беринглар, биз мотор ўрнатамиз ва сувни очамиз" деб, камида 300 та одамдан 10 мингдан йиғиб кетди. 17 кун бўлди, ҳали ҳам сув йўқ. Халқ қийналиб ётибди. Сув йўқ, кун эса 45 градус иссиқ.

Маҳалла комитетини умуман халқ билан иши йўқ. Унинг ўзи яшайдиган кўча ҳам асфалт қилинган, ҳам суви бор. Олдин бизда ҳам сув шундай яхши оқар эди. Порталга жавоб бериш учун бошқа маҳалланинг сувини узиб беришдида. Кўзбўямачиликдан бошқа нарсамасда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG