Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2018, Тошкент вақти: 16:39

"Қўшниларимиз қувурдан сувни тортиб олади, биз эса сувсиз ўтирибмиз"


"Қўшниларимиз қувурдан сувни тортиб олади, биз эса сувсиз ўтирибмиз"

"Мен Наманган шаҳар Нуробод даҳасидан ёзмоқдаман. Шу сув муаммоси билан сизларга мурожаат қилмоқдаман. Шу совуқ тушиб, қиш келиши билан кийналиб кетамиз. 1-2 пақир сув олганимизча, моторни тўхтатиб қўйишади. Шароити яхшилар мотор олволади, мотор олишга қурби етмаганлар сувсиз қолиб кетамиз. Ўзи ўша сувни ҳам 1-2 соатга беришади. Ҳафтада 2-3 маротаба соатлик берилади, холос.

Жуда қийналиб кетдик. Сув идорасига телефон қилсак, "бори шу, бундан ортиқ бера олмаймиз", деб телефонни қўйиб қўйишади. Қайтиб қилсангиз, телефонни кўтариб қўйишади, тушиб бўлмайди. Мана шунақа қилиб, кўчадиги қувурдан тортиб олишади уйларига. "Ўчиринглар, биз ҳам олайлик", десак, "биз сув насос омборидагилардан рухсат олганмиз", дейишади. Шунақа қилиш мумкинми? Нима дейсизлар?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG