Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Сувчи маҳалласида сув йўқ!"

"Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўламан. Сувчилар маҳалласида яшайман. Онам, касал жигарлари сабабли, оғир иш қила олмайдилар. Мен эса ҳомиладорман. Бизда сув муаммо бўлмоқда.

Тассавур қилинг, ичишга сувимиз йўқ. Сувчилар маҳалласи деб номланган бўлсада, сув умуман чиқмайди. Биз эса ялиниб, пақирларимизни кўтариб юрамиз. Айримлар сув беради, лекин кўпинча "йўқ деб", эшикни ёпишади.

Ҳозирги кунда иссиқ, сувсиз яшаб бўлмаяпти. Уйимизга мотор ҳам ўрнатдик, лекин фойдаси йўқ. Сув идорасининг ходимлари келиб, "пул тўланг", деб талаб қилишади. Лекин, сувимиз бўлмаса, нима учун тўлашимиз керак?

Қишда эса газ ҳам йўқ. Уйимизни исита олмай ўтирамиз. Бу қанақа замон бўлди?!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG