Линклар

"2 ойдан бери сув йӯқ, эркаклар ишда, аёлларнинг ӯзи сув ташишга мажбур" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"2 ойдан бери сув йӯқ, эркакларимиз ишда. Аёллар ӯзи сув ташишга мажбур"

"Биз Наманган вилояти Тӯрақӯрғон тумани Ибрат маҳалласидан ёзмоқдамиз. Бизнинг маҳалламизда 2 ойдан бери крандан сув келмаяпти. Қийналиб кетдик.

Уйларимизда оқадиган ариқ суви ичимликка яроқсиз. Сувни узоқдан челакда ташиб келябмиз. Эркаклар ишда бӯлади. Кӯпинча аёллар ташишади. Аёлларимизга, қизларимизга қийин бӯлаяпти.

Устига-устак, ҳозир пахта мавсуми давом этмоқда. Кӯпчилик пахтада. Ишдан чарчаб келсангиз, уйингизда сув йӯқ. 200-300 метр ёки ундан ҳам узоқроқ ердан ташиб келамиз. Қийналиб кетдик.

Сувоқавага чиқавериб чарчадик. У ердагилар "авария бӯлган, қаерданлигини тополмаяпмиз", дейишди. Ким топади? Кимлар маъсул? Биз чиқиб қидирамизми?

Ҳозирги замон ривожланган давр бӯлса. Техника ва компьютер даври бӯлса. Наҳотки шуни аниқлашнинг иложиси бӯлмаса?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG