Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 17:56

САМАРҚАНД – "Ургут тумани феодализм даврига қайтдими?"


УРГУТ. "Самарқанд вилояти Ургут шаҳри Марварид кўчасидан ёзмоқдаман. Мана неча йилдирки, бизни ичимлик суви муаммоси қийнаб келади. Кўча ўртасига ўрнатилган битта кран 100га яқин хўжаликка хизмат қилади. Аммо кранда ҳар доим ҳам сув бўлмайди. Сув келган кунлари эса байрам бўлиб кетади. Охирги бир ойда сув келмаяпти. Ювиниш учун ариқ суви бор, албатта, аммо у ичишга мутлақа яроқсиз-да. Ушбу масалада сув идорасига бир неча бор мурожаат қилганмиз, аммо улар қарзни рўкач қилишади. Ҳолбуки, ҳар бир хонадондан ойлик тўловни ундириб кетишади. Қизиқ жиҳати, кўчамиздаги 5-6 та бой хонадонларда сув ҳеч қачон узилмайди. Наҳотки, Ургут бойлар роҳатда, камбағаллар машаққатда ҳаёт кечирадиган феодализм даврига қайтган бўлса?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG