Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 05:29

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "15 йилдан бери сув сўраб уйма-уй ялиниб юраман"


ЭЛЛИКҚАЛЪА. "Мен – Одила Аллабергенова, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан ёзмоқдаман. 15 йилдан бери сув муаммоси қийнаб келади. Уйимизда водопровод қувури бор, аммо сув чиқмайди. Яна ўзларича ҳисоблагич ҳам ўрнатиб қўйишган! Уйма-уй сув сўраб, ялиниб юраман. Водопроводи бор хонадонлар томорқасини ҳам суғориб маза қилиб ўтиришибди, бизга эса ўзимизга ичгани ҳам сув йўқ. Сув идораси ва ҳокимимизнинг мутлақо иши йўқ. Май ойида ҳал қиламиз, деб ваъда беришган эди. Пул хам йиғишганди, аммо пулимизни қайтариб бериб, ўзлари "қуённинг расмини чизишди". Бизнинг муаммони қайси мард ҳал қилиб бераркан?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG