Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:22

ОҲАНГАРОН – Прокуратура Sizdan Telegram хабари ортидан техник сувлар оқиб чиқиши тўлиқ бартараф қилинганини билдирди


ОҲАНГАРОН. 12 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси 4 декабрь куни Озодлик чоп этган “Ангрен ГРЭСи қувури ёрилиб, ариқ ва каналлар суви ифлосланди” Telegram хабаридаги шикоят юзасидан кўрилган чораларга оид маълумот юборди.

Расмий жавоб тўлиғича чоп этилмоқда.

"Оҳангарон туман прокуратураси томонидан Ялпоқтепа МФЙ, Истиқбол кўчаси 27 хонадонда яшовчи фуқаро И.Анарбаевнинг истиқомат қилаётган худудида оқова сувлар ифлосланаётганлиги хусусидаги мурожаати, тегишли мутахассислар ва мурожаат муаллифи иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш мобайинида, туманнинг Ёнариқ ва Ялпоқтепа маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтган “Ангрен ИЭС”га қарашли технологик жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи техник оқава сувлар қувурларнинг бутунлиги бузилиши натижасида, оқава сувларнинг очиқ сув манбасига қўшилиб кетганлигини тасдиқловчи техник сувлар қолдиқлари мавжудлиги аниқланди.

Мурожаат муаллифи иштирокида мазкур ҳудуддаги“Ангрен ИЭС”га қарашли оқова сувлар учун мўлжалланган қувурлар кўздан кечирилгада, ҳақиқатдан хам мазкур қувурлар эски бўлганлиги боис ундан тез тез техник носозликлар содир бўлиб туриши жорий йилнинг окбяр ва ноябр ойида хам шу каби қувурнинг ёрилиши натижасида техник оқава сувлар сизиб чиққанлиги аниқланди.

Гарчанд, ҳозирда қувурлар корхона томонидан таъмирланган бўлса-да қувурлар эски бўлганлиги боис талабга жавоб бермаслиги, ушбу қувурлар ўрнига янги қувурлар ўрнатилиши лозимлиги ҳусусида корхона ходимларига тушунтириш берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ДСЭНМ ходимлари томонидан оқава сув кўлмакларидан бактериологик таҳлил учун Ангрен шаҳар ДСЭНМнинг кимиёвий лабараториясига намуналар олинди.

Ҳозирда ушбу худудда техник сувлар оқиб чиқиши тўлиқ бартараф этилган.

Бундан ташқари, туман ДСЭНМ бош шифокори Р.Ғаффаровга худудда санитария эпидемологик ҳолатни етарли даражада назорат қилмасдан ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун унга нисбатан интизомий жавобгарликка оид иш қўзғатилди".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG