Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:05

ҚАШҚАДАРЁ – “Сувсиз қишлоқда битмаган мактаб нурай бошлади”


НИШОН. “Қашқадарё вилоят, Нишон туман, “Истиқбол” МФЙ, Ширин қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимиз ерлари кластерга тушгач, янги иш ўринлари яратилади, шароитимиз яхшиланади деб қувондик. Аммо беҳуда қувонган эканмиз. Кластер деган баҳона билан қишлоқ аҳли экин-тикинини суғорадиган бир неча юз метр металл қувурларни кавлаб олишди.

Масъуллар қош қўяман деб кўз чиқаришди. Қувурлар ноқонуний кавланаётганда ичимлик суви трубалари ёрилиб кетди. Оқибатда эса қишлоқ ичимлик сувисиз қолди. Аҳоли Миришкор каналидан лойқа сув ташиб келиб ичмоқда. Бу борада шикоят қилганларни эса маҳалла раиси “тинчгина ўтирсаларинг бўлмайдими, ёзувчилик қилманглар” деб маломат қилди.

Яна бир муаммо. 2018 йил декабрда қишлоғимизда 32-мактабнинг филиали қуриб битказилган эди. Аммо ҳали ҳам фарзандларимиз у ерда ўқий олмаяпти. Ўқувчилар кирмасдан бино девори ёрилди, сувоқлар нураб тушди, пол ёғочлари кўчиб кетди. Мактаб иситиш тармоғи печкаси мутлақо яроқсиз. Сифатсиз қурилган мактабни масъуллар қай виждон билан фойдаланишга яроқли деб қабул қилиб олди экан?!

Cув таъминоти ва мактаб борасида мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 31 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG