Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 01:30

СУРХОНДАРЁ – “Кўлмак сувни ичишга мажбур бўлаётган фарзандларимиз турли касалликларга чалинмоқда”


САРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Боғи Ширин МФЙ Эрман қишлоғидан мурожаат йўлламоқдаман. Қишлоғимизда аҳвол жуда оғир. Масалан, ичимлик суви муаммоси бизни қийнаб келмоқда. 7-8 километрдан сув ташиб келамиз, кўпчилик эса дарё ва кўлмакдаги ифлос сувни тинитиб ичади. Ифлос сувлар эса болаларимизда гижжа ва тери касалликларини келтириб чиқаряпти. Туман ҳокимига арз қилдик, мутасаддилар бир неча йилдан бери қуруқ ваъдалар билан алдаб келади.

Қишлоғимиз кўчалари ҳам ўйилиб кетган. Болалар боғчаси, тиббий хизмат пункти йўқ. Мактабимиз очилганига 20 йил бўлди, лекин ҳозиргача спорт зали йўқ. Бизнинг муаммоларимизни ким ҳал қилиб беради?”

(Бу хабар Озодликка 25 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG