Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

НАМАНГАН – “Қишлоқ аҳли сув ичадиган сойга товуқларнинг қони оқизилмоқда”


ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Ҳудудимиздан ўтган Чортоқсой бўйига ака-ука тадбиркорлар товуқхона очган. 30 мингтача товуқ боқилади. Тез-тез товуқ сўйилади ва жониворларнинг қони сойга оқизилади. Оқибатда қишлоқ аҳли сувини ичадиган сой ифлосланиб кетмоқда.

Сўйилган товуқларни қолдиғи далага ташланади ва у ерда итлар гала бўлиб юради.

СЭСнинг эса бу ҳолатдан хабари ҳам йўқ. Сой бўйида товуқхона қуриш, жониворларнинг қонини сувга оқизиш қонунчиликка тўғри келадими?”

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG