Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 10:09

ТОШКЕНТ – “Сувоқова” раҳбарига дардимизни айтсак, бизнинг рақамни блоклаб қўйди”


ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай тумани Дамариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда бир ойдан бери сув йўқлиги ҳақида аввал ҳам мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз чоп этилгандан кейин ҳам масала ҳал бўлмади. Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУК бошлиғи С.Миржамолов мурожаатларимизга бир хил мазмунда (“таъмирлаш кетаётгани сабаб сув таъминотида узилиш бўлмоқда”) жавоб бермоқда. Таъмирлаш бир кун давом этсин, бир ҳафта давом этсин, бир ой ҳам давом этадими?! Қизиғи шундаки, вилоят “Сувоқова” ДУК бошлиғига телефонимиздан сув йўқлиги акс этган видеоларни юборсак, у бизнинг рақамни блоклаб қўйди. Раҳбар аҳоли мурожаатига шундай муносабатда бўладими?”

(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG