Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

САМАРҚАНД – “Ичимлик суви отлиққа топилмайди, ерости суви эса истеъмолга яроқсиз”


КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, Полвонтепа ва Ҳаким оқсоқол қишлоқларидан ёзмоқдамиз. Бизда яшаш шароити кундан-кун қийинлашиб бормоқда. Ичимлик суви отлиққа топилмайди. Қўлбола крандан фойдаланамиз, аммо охирги пайтда ерости суви ҳам ичишга яроқсиз бўлиб бормоқда.

Бир вақтлар табиий газ келган қувурлар кесиб ташланган. Йўллар ўйдим-чуқур. Қаҳрамонларча жон берган Асадулла Элмуродов номидаги шоҳкўча ҳам ачинарли аҳволда.

Тез орада қиш келади. Қишлоқ аҳли газ йўқлигидан дарахтларни кесиб ёқишга мажбур. Каттақғўрғондан табиий газ ва ичимлик суви магистрал қувурлари ўтган. Аммо бизнинг қишлоқларда иккиси ҳам қаҳат!

Мутасаддилардан қишлоқ аҳли муаммоларини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG